ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. 5 октябрдан бошлаб Тошкентдан Дубайга қатновлар сони оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“2020 йил 5 октябрдан бошлаб Дубайга қатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилади”, - дейилган хабарда.
Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Ўзбекистон Қирғизистонга авиа-рейслар сонини оширмоқда
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААнинг “Air Arabia Abu Dhabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олгани хабар қилинган эди. У парвозларни Абу-Даби-Тошкент-Абу-Даби йўналишларида амалга оширади.