Лукашенко Беларусь президенти вазифасини бажаришга киришди

Инаугурацияси маросими Мустақиллик саройида бўлиб ўтмоқда. МСК раиси Александр Лукашенко давлат раҳбари гувоҳномасини топширди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Александр Лукашенко Беларусь президенти вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь хабар қилмоқда.

Инаугурацияси маросими Мустақиллик саройида бўлиб ўтмоқда. Маросимга бир неча юз киши таклиф қилинган. Унда амалдорлар, депутатлар, маданият ва спорт арбоблари, ОАВ раҳбарлари ва бошқалар иштирок этмоқда.

Путин Беларусдаги президент сайловларини қонуний деб тан олди

Янги сайланган давлат раҳбари ўнг қўлини Конститутция устига қўйиб, белорус тилида қасамёд қилди. Шундан сўнг МСК раиси унга давлат раҳбари гувоҳномасини топширди.

Беларусда президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди. Лукашенко номзодини ёқлаб, сайловчиларнинг 80,1 фоизи овоз берди. Бу унинг олтинчи маротаба Беларусь президенти сифатида сайланиши.

Мухолифат Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмади ва мамлакатда норозилик намойишлари бошланиб кетди. Улар шу тариқа ўзларининг сайлов натижаларидан рози эмасликларини билдиришди.