Карантиндаги тўй: август ойида қайси вилоят ёшлари кўпроқ оила қурди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, август ойида республика бўйича энг кўп никоҳ 5035 та қайд билан Фарғона вилоятида кузатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Жорий йилнинг август ойида республика бўйича энг кўп никоҳ 5035 та қайд билан Фарғона вилоятида кузатилди.

Ўзбекистонда 30 кишилик тўй ўтказиш талабини доимий сақлаб қолиш таклиф қилинмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 138 646 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 973 тага кам.

Жорий йилнинг 8 ойида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона – 15611 та, Самарқанд – 14282 та, Қашқадарё – 14261 та, Андижон – 13029 та ва 13011 та билан Тошкент вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Республика бўйича 8 ойда энг кам никоҳ ҳолатлари Навоий (4320 та) вилоятида қайд этилган.