Ўзбекистон Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 317,0 млн. AҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

Бунда экспорт улуши 255,1 млн. AҚШ доллари ва импорт ҳажми 61,9 млн. AҚШ долларига тенг.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.

Маълумот шрнида, экспорт таркибида хизматлар (72,1 млн.), кимёвий воситалар ва улардан олинадиган маҳсулотлар (42,9 млн.), озиқ-овқат маҳсулотлари (38,9 млн.), энергия ва нефт маҳсулотлари (28,8 млн.), қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (20,4 млн.) ва бошқа маҳсулотлар 52 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 28-30 сентябр кунлари Тожикистонга ташрифи арафасида икки давлат ўртасида кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.