Трамп коронавирус учун Хитойни жазолашларини хоҳламоқда. Пекин жавобан нозик шама қилди

Ўз видеомурожаатида у келгуси йил давлатлар етакчилари шахсан йиғилишларига, "ва у тарихимиздаги, ҳатто, жаҳон тарихидаги энг буюк йиллардан бири бўлишига" ишонч билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп, БМТ Бош Ассамблеясининг олий даражадаги йиғилишида қилган чиқишида коронавирусни тарқатгани учун Хитойни айблади ва инфекциянинг тарқалиб кетганлиги туфайли уни жазолашга чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Лавров ОДКБ номидан БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилди

"Вируснинг илк кунларидаёқ Хитой мамлакат ичида ҳаракатланишни тўхтатди, бироқ самолётларга Хитойни тарқ этишга ва бу билан дунёга вирусни ёйишга рухсат берди… Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу ҳаракатлари учун Хитойни жавобгарликка тортмоғи лозим", - деди у.

Ўз видеомурожаатида у келгуси йил давлатлар етакчилари шахсан йиғилишларига, "ва у тарихимиздаги, ва тўғриси, жаҳон тарихидаги энг буюк йиллардан бири бўлишига" ишонч билдирди.

Трамп БМТ жаҳондаги мавжуд айни муаммоларга, жумладан, терроризм, аёлларнинг зўрликка учрашлари, наркотрафик, одам савдоси ва секс-савдо, этник тозалашлар, диний мотивлар бўйича таъқиб ва диний озчиликларнинг этник тозаланишлари сингари муаммоларга эътиборни жалб қилиш зарурлигини қайд этди.

Америка президенти ўз нутқи давомида бирор марта Россияни тилга олмаган.

Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрми?

Трамп Хитойни айблагани ҳақидаги хабарлар тарқалиши билан ХХРнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Чжан Цзюнь Пекин АҚШ томонидан билдирилаётган коронавирус тарқалиши бўйича барча айбловларни рад этишини маълум қилди.

"Бизнинг (дунё ҳамжамиятининг, - таҳр.) бир ёқлама ёндашув, сиғдирмаслик амалиёти сингари муаммоларимиз мавжуд. Дунё иккиланиш ёқасида. Айни вақтда дунё қарама-қаршилик эмас, кўпроқ ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка муҳтож. Биз сиёсий вирусни тарқатишимиз эмас, ўзаро ҳурматни кўпайтиришимиз керак", – деган Жан Цзюнь. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Сал олдин БМТ бош котиби дунёни АҚШ ва Хитой туфайли ҳарбий бўлиниш хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган эди.