Россияда Су-30 қирувчиси ўрмонзорга қулаб тушди

Россиянинг Твер вилоятида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат сабабларини аниқлаш учун воқеа жойига комиссия юборилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Твер вилоятида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новостига Ҳарбий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар қилди.

Катапульта ёрдамида экипаж аъзолари самолётни тарк этишга муваффақ бўлди,  улар ерга қўнгандан сўнг алоқага чиқишди. Айни вақтда улар аэродромга эвакуация қилинди.

"Самолёт ўрмонли жойга қулаб тушди. Ерда вайронагарчилик бўлмади. Ҳодиса сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш учун воқеа жойига комиссия юборилди", - дея қўшимча қилади хабарда.

Қирувчи ўқув парвозини амалга ошираётган эди.

Су-30 - ҳар хил об-ҳаво шароитида, куннинг исталган вақтида нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган 4-чи авлод, икки ўриндиқли кўп мақсадли қирувчи самолёт. У 1992 йилдан бери Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жазоир, Арманистон, Ангола, Белоруссия, Венесуэла ва бошқа мамлакатларда эксплуатация қилинади.