БАА авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат берилди

Airbus-320-214 ҳаво кемаларида парвозлар Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. БААнинг “Air Arabia Abu Dhabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон 1 октябрдан ўз чегараларини тўлиқ очмоқда

Ўзбекистон  ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида  имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан "“Air Arabia Abu Dhabi LLC”  компаниясига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Airbus-320-214  ҳаво кемаларида  парвозлар Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 4 сентябрдан БАА билан мунтазам парвозларни қайта тиклаган эди.