Ўзбекистон COVID-19 га қарши Россия вакцинаси синовида иштирок этишга қизиқиш билдирди

Россия ва Ўзбекистон киритилган чекловларни бекор қилиш шартлари ҳамда “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази” томонидан яратилаётган “ЭпиВакКорона” Россия вакцинаси синовларини муҳокама қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон “Вектор” маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синовларида иштирок этишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Роспотребнадзор сайтида хабар қилинди.

ЖССТ коронавирусга қарши вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди

Роспотребнадзор видеоконференция тарзида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан учрашув ўтказган. Учрашувда янги коронавирус тарқалишига қарши курашиш, жумладан, COVID-19 нинг олдини олиш учун вакцина яратиш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар учрашув чоғида Россия ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, киритилган чекловларни бекор қилиш шартлари ҳамда “Вектор” вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази” томонидан яратилаётган “ЭпиВакКорона” Россия вакцинасининг синовларини муҳокама қилган.

“Ўзбекистон томони вакцина рўйхатга олинган кейин уни қўллашга оид қўшма тадқиқотларда иштирок этишга қизиқиш билдирди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон коронавирусга қарши Россия вакцинасини харид қилиш имкониятини ўрганиб чиқаётганини маълум қилган эди.