ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Давлат корхоналарида яқин қариндошлар бевосида бирга ишлаши таъқиқланади, деб эслатиб қўйди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий Ахборот телеграм канали.
Хусусан, Ўзбекистон Меҳнат кодексида қўйидаги модда бор:
79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.
Меҳнат кодекси иловасида қуйидаги ҳолатлар ушбу қоидадан истисоно бўлиши алоҳида айтиб ўтилган:
1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.
2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари, йўл, қурилиш-монтаж ва бошқа ходимлари;
4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
5. Соғлиқни сақлаш тизими шифокорлари, ўқитувчилар, кутубхоначилар;
7. Театр бадиий жамоалари, артистлар, рассомлар ва мусиқачилар;
Батафсил маълмуот билан Ўзбекистон Меҳнат кодекси ва унинг истисинолар рўйхатида танишишингиз мумкин.