Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар 51 мингдан ошди

Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 243 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 235 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

Янги касалланганларнинг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 429 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 47 271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.