Тошкентда 8 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгаради

Пойтахтда 2020 йилнинг 1 октябрь санасидан 9, 52, 53, 65, 71, 109, 149, 188-автобус йўналишлари мақбуллаштирилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 8 та автобус йўналишига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“2020 йилнинг 1 октябрь санасидан қуйидаги автобус йўналишлари мақбуллаштирилади: 9, 52, 53, 65, 71, 109, 149, 188”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан автобус ва йўналишли такси йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.