Беларус ЕИ санкцияларига халқаро ташкилотлардан чиқиш билан жавоб қайтаради - Макей

Беларус ТИВ раҳбари чет эл сиёсатчиларини тўхташга ва вазиятни ортга қайтариб бўлмайдиган нуқтага олиб бориб тақамаслик учун ўйлаб кўришга чорлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Беларусь Европа Иттифоқи санкцияларига жавоб қайтариши ва халқаро ташкилотлардан чиқиш масаласини ўртага ташлаши мумкин, деб баёнот қилди Беларусь ТИВ раҳбари Владимир Макей БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси умумий музокаралари давомида. Стенограмма идора сайтида эълон қилинган.

Европа парламенти Лукашенкони Беларусь президенти деб тан олмади

Европа Иттифоқи мамлакатлари учун тайёрланган санкциявий рўйхат лойиҳаси тайёрлаб қўйилган, Минск ЕИнинг тегишли қарори қабул қилинишини кутмоқда, деди республика ташқи ишлар вазири.

"Табиийки, биз Европа Иттифоқи қарорига адекват жавоб қайтаришга мажбур бўламиз. Бунда, албатта, ЕИнинг турли тузилмалари вакиллари, шунингдек, Европа Иттифоқининг алоҳида аъзо-мамлакатлари ва вакилларига нисбатан персонал санкциялар ҳам бўлади. Рўйхат лойиҳасини тайёрлаб қўйганмиз. Биз уни ЕИнинг тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг дарҳол ишга туширишга тайёр бўламиз", -деб баёнот қилди Макей.

У шунингдек, агар Беларусни шунга мажбур қилишса, мамлакат кўриши мумкин бўлган бошқа "мутлақо радикал чоралар" тўплами ҳам мавжудлигини қайд этди.

Беларус Литва ва Польша билан чегараларни ёпди

"Биз фаолияти Беларуссиз маъносини йўқотадиган турли ташаббуслар, ташкилотларда ўз иштирокимизни қайта кўриб чиқишимиз мумкин", - дея ишонтирди Макей.

Вазир ўз чиқиши давомида чет эллик сиёсатчиларни, кеч бўлмасидан, ҳолатни тўғрилаб бўлмайдиган чизиққа тақамасдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришга, тўхташга ва республикадаги вазиятга идрок билан баҳо беришга уриниб кўришга чақирган.

"Беларус давлати раҳбари қўшнилар бизга Худо томонидан берилганини, биз бирга яшашга маҳкум эканлигимизни, шу боис барча муаммоларга конструктив нормал йўналишда ечим топиш йўлларини топишимиз кераклигини кўп бора айтган. Афсуски, сўнгги вақтларда биз қўшниларимиз, биринчи навбатда, Литва ва Польша томонидан шундай конструктив ёндашувни кўрмаяпмиз… Ҳамкасбларим бир муддат тўхтаб, ўйлаб кўришларини, ҳолатга холисона, идрок билан баҳо беришларини ва уни ортга қайтариб бўлмайдиган бир нуқтагача олиб бориб тақамасликларини хоҳлардим", - деган Макей.

Носоғлом фаоллик: Америка Беларус чегараси яқинида нимадир қилмоқда

Кейин нима бўлади?

ТИВ раҳбари республикада режалаштирилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақида ҳам сўзлади. Унинг айтишича, сиёсий партиялар жамиятда муайян ролни ўйнашлари керак, аммо улар сунъий яратилган ва деструктив бўлиши ножоиз.

"Беларус президенти конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрланаётганини маълум қилди... Менимча, мамлакат сиёсий тизимни такомиллаштириш бўйича маълум таклифлар киритилади. Менинг тушунчамга кўра сиёсий партиялар жамиятда муайян рол ўйнаши керак ", - деди Макей.

Макейга кўра, партиялар деструктив бўлиши керак эмас.

"Бу партиялар қандай рол ўйнаши керак, деган муҳим савол турибди. Агар улар роли деструктивдан иборат бўлиб, шу пайтга қадар яратилган ҳамма нарсани йўқ қилишга ёки устидан мағзава ағдаришга қаратилган бўлса, бу партиялар фаолиятидан не наф?", - деган вазир.

Идора раҳбари республика президенти томонидан бошланган конституциявий ислоҳотлар доирасида ички сиёсий тизимни ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга ошириш вақти келганини таъкидлади.