ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Москвадан 35 нафар шифокорлар COVID-19га қарши курашда Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига ёрдам бериш мақсадида Тошкентга жўнаб кетишди, деб хабар қилмоқда Мосгорздав матбуот хизмати.
Ёрдам бригадаси таркибида инфекцинистлар, анестезиологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностлари, пульмонологлар, эпидемиологлар, болалар шифокорларива тиббий ҳамширалар бор. Шифокорлар иш бошлаш учун керакли бўлган индивидуал ҳимоя восталари билан таъминланган.
Россиялик шифокорлар Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига консультатив-диагностик ёрдам бериши, COVID-стационарларига ташриф буюриши, клиникаларни қайта профиллаштиришга ёрдам бериши, "қизил" ҳудудларда беморларни кўздан кечириши ҳамда турли мутахассисдаги шифокорлар учун семинарлар ташкил қилиши режалаштирилган.
Турли мутахассислардан иборат тиббий бригадани Москва шаҳар 67-сонли клиник шифохона хирурги Константин Покровский бошчилик қилмоқда. Ушбу гуруҳ аъзолари шифокорлари олдин Кавказ ва Тыва республикаларида, Қозоғистонда бўлган эди. Эпидемия бошланганидан буён москвалик шифокорлар Ингушетия, Доғистон, Камчатка, Ханти-Мансийск, Ямал-Ненецк автоном округларида бўлиб, маҳаллий шифокорларга ёрдамга ююборилган эди.