ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия Қуролли кучларининг бир неча йилдан буён Сурия ҳудудида олиб бораётган операцияси идеал ҳарбий йўлтанламас автомобилини яратишга ёрдам берди, деб ёзмоқда Автовзгляд.
Яқнинда Москвада бўлиб ўтган "Армия-2020" ҳарбий техника форумида Россия ҳарбий саноатчилари "Тигр" зирҳли автомобилининг янги версиясини намойиш қилди. Ушбу автомобилни яратишда Сурияда орттирилган ҳарбий тажрибадан кенг фойдаланилган.
Хусусан, янги "Тигр" пўлат зинапоя, пластик қанот ва янги ёритиш чироқлари, қўшимча зирҳли ҳимоя ва заводда ўнатилган видерегистраторларга эга бўлди.
Шунингдек, автомобилга Хитойда ишлаб чиқилган 3 поғонали автомат коробка ҳамда Ярославлда ишлаб чиқарилган 240 от кучига эга бўлган ЯМЗ-534 турбодизель двигатели ўрнатилди.
Ундан усти ва ёнлари очиқ, "багги" кўринишидаги варианти ҳам ишлаб чиқилган. Унинг эшиклари ўрнига брезент матодан парда ўрнатилган. Инженерлар айтишига кўра, ушбу автомобил Суриядаги жанговор тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ҳарбийлар талабига мувофиқ ясалган. Автомобилдан разведка-штурм ҳаракатларни амалга оширишида, душман ҳудудуди ичкарисига киришда фойдаланиш мумкин.
Автомобил 5 кишига мўлжалланган бўлиб, йўловчиларнинг ҳар бири учун алоҳида хавфсиз ўриндиқ ўрнатилган. 12,7 миллиметрли КОРД пулемёти, 7,62 миллиметрли "Печенег" номли қўл пулемётлари ҳамда РПБ ва ПЗРК тизимлари ўрнатилган.
Автомобилни кўздан кечирган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Шойгу уни яқинда бўлиб ўтадиган "Кавказ-2020" қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида фойдаланиш мумкин.