Самарқандда “ISUZU” ва “Laсetti” тўқнашиши оқибатида икки киши қурбон бўлди

ЙТҲ оқибатида “Laсetti” йўловчиси 70 ёшли Ҳ.Х. олган тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир йўловчи касалхонада ҳаётдан кўз юмган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 16 сентябрь куни тумандаги “Ёбу” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 “Самарқанд-Бухоро” автомобиль йўлининг 139 км.да рўй берган.

Самарқандда “ISUZU” ва “Laсetti” тўқнашиши оқибатида икки киши қурбон бўлди

“ISUZU” русумли юк машинаси ҳайдовчиси 26 ёшли И.Р. “Laсetti” русумли автомашинанинг орқа томонидан келиб урилган.

Самарқандда “ISUZU” ва “Laсetti” тўқнашиши оқибатида икки киши қурбон бўлди

Натижада “Laсetti” йўловчиси 70 ёшли Ҳ.Х. олган тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган. Автомашина йўловчилари 68 ёшли Ҳ.У. (аёл) ва 42 ёшли А.Б.лар (аёл) турли даражада олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилганлар. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Ҳ.У. вафот этган.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди  билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.