Россияда янги “Катран” жанговар вертолёти синовдан ўтди

Ка-52К "Катран" денгиз вертолётлари барча синовлардан ўтди. Мудофаа вазирлигининг тузатиб бўлмайдиган эътирозлари йўқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ка-52К "Катран" денгиз вертолётлари барча синовлардан ўтди ва серияли ишлаб чиқаришга тайёр. Мудофаа вазирлигининг тузатиб бўлмайдиган эътирозлари йўқ. Бу ҳақда “Миль ва Камов” миллий вертолёт муҳандислик маркази (НCВ) бош конструктори, Россия қаҳрамони Сергей Михеев РИА Новостига маълум қилди.

“Арсеньев заводда технология тўлиқ ўзлаштирилди, серияли ишлаб чиқаришни бошлаш  учун фақат тугмани босиш керак. <...> Бугунги кунда яратилган машина ва унинг кейинги модификацияси, албатта, шубҳасиз Ҳарбий денгиз флотида ўтади”, - деди у.

Айни вақтда янги фрегатлар ва кемаларни топшириш вақтида синов жараёнида Ка-52К вертолётларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Ҳар бир кемага вертолётни қўндириш дастури амалга оширилади ва  Ка-52К унда ишламоқда.

Аввалроқ Сурияда Ка-52К вертолётлари 2017 йил ноябрида "Адмирал Кузнецов" самолёт ташувчи крейсерининг Ўрта денгизга саёҳати пайтида фойдаланилганлиги ҳақида хабар берилган эди.