ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Россия Экспорт маркази директори Вероника Никишина Ўзбекистон ва Россия валюта биржаларида рубл ва сўмнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйишни таклиф қилди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
"Биз Тошкент валюта биржасида рубл-сўми жуфтлиги савдосини бошлашни таклиф қиламиз. Росэксимбанк савдо иштирокчилари учун ҳисоб-китоб банки сифатида иштирок этишга тайёр. Кейинроқ худди шундай савдолар Москва валюта биржасида бошланади", - деди Никишина.
Никишина айтишига қараганда валюта операциялари ҳамда кредит маблағларининг оддий ва ҳаммабоплиги компанияларни миллий валюталарда савдо қилишга стимул яратади.
Бугун аллақачон Ўзбекистон ва Россия орасида бир неча миллиард долларнинг лойиҳалар амалга оширилмоқда. Россия банкларидан Росэксимбанк биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Миллий банкида ўзбек сўмида корреспондент ҳисоб рақами очган. Ушбу ҳисоб рақамидан аллақачон биринчи битимлар ва рубл-сўм валюта конвертацияси амалга оширилди.
Айтиш жоизки, Россия сўнгги йилларда иқтисодни доллардан холи қилиш сиёсатини фаоллик билан олиб бормоқда. Хусусан энг йирик савдо ҳамкорлари Хитой, Ҳиндистон ва Туркия билан ҳисоб китобнинг миллий валютада амалга оширилаётган қисми йил сайин ўсиб бормоқда. Ундан ташқари Газпром ва Роснефть каби Россиянинг энг йирик экспортчи компаниялари газ ва нефт савдосини ҳам доллардан еврога ўтказишган.