ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бош прокуратура Жиззахда дарс пайтида тўсатдан вафот этган ўқувчи ҳақида баёнот берди.
Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Дастлабки маълумотга кўра, марҳуманинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган.
Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йилининг илк кунида 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этганлиги ҳақида хабар қилинган эди.