Япония императори ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади

Ҳукумат таркиби сал олдин вазирлар маҳкамаси бош котиби Кацунобу Като томонидан парламентда овоз бериш якунига етиши билан эълон қилинган эди. Като Бош вазир лавозимини Ёсихидэ Суга эгаллаганини айтганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Япония императори Нарухито чоршанба куни Токиодаги саройда ўтказилган тантанали тадбирда Бош вазир Ёсихиде Сугой бошчилигидаги мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар бермоқда.

Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқмоқчи

Эндиликда вазирлар маҳкамаси расман шакллантирилган ҳисобланади.

Ҳукумат таркиби сал олдин вазирлар маҳкамаси бош котиби Кацунобу Като томонидан парламентда овоз бериш якунига етиши билан эълон қилинган эди. Като Бош вазир лавозимини Ёсихидэ Суга эгаллаганини айтганди.

Суга ушбу лавозимда соғлиғи ҳолати туфайли бош вазир лавозимини тарк этган Синдзо Абэнинг ўрнини эгаллади.

Тез орада Суга япон ҳукумати раҳбари сифатида ўзининг биринчи матбуот-анжуманини ўтказиши кутилмоқда.