Россияда хорижлик қариндошлар келиб-кетиши ва узоқ вақт қолиши енгиллаштирилади

Янги қонун чегаралар туфайли ажралиб қолган оилаларнинг ҳамда келажакда Россияда қолишни истайдиган фуқароларнинг ҳаётини енгиллаштиришга мўлжалланган - Мишустин. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Россия фуқароларининг хорижий қариндошларини кириб-чиқишини осонлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Вазирлар маҳкамаси мажлисида бош вазир Михаил Мишустин хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан. 

"Россия фуқаросининг яқин қариндошлари учун муддати бир йилга қадар бўлган визаларни фуқаронинг оддий аризасига асосан расмийлаштириш мумкин. Турмуш ўртоғи, ота-она, ака-ука, буви ва бува ҳамда набиралар ана шундай қариндошлар ҳисобланади", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари, Мишустин ана шундай қариндошлар ҳар 3 ойда Россия ҳудудини тарк этишини талаб қилувчи қонун нормаси ҳам бекор қилинади. Бош вазир айтишига кўра, "ушбу қонун чегаралар туфайли вақтинча ажралиб қолган оилаларнинг ҳамда келажакда Россияда қолишни истайдиган фуқароларнинг ҳаётини енгиллаштиришга мўлжалланган".