Ўзбекистонда коронавирус: 16 сентябрь асосий хабарлари

Сутка давомида 450 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 015 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Коронавируснинг мияга кириш хусусияти аниқланди

Бир сутка давомида 450 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 429 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 201 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 364 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 45 422 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Айни пайтда 3 186 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак), Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак), Олмалиқ шаҳрида яшаган 69 ёшли А.Х. (эркак), Зангиота туманида яшаган 65 ёшли Ю.И. (эркак) вафот этди.

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси иштирокчиларига тавсиялар эълон қилинди

Ўзбекистонда жами 407 киши пандемия қурбони бўлди.

Дезинфекцион тунеллар тақиқланди

Ўзбекистонда дезинфекцион тунеллардан фойдаланиш тўхтатилади. Эндиликда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Авиачипталар сотуви

Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москва-Тошкент йўналишида расман билетлар сотишни бошлади. 

Айни дамда эконом класс билет нархи 397 долларни, бизнес класс 917 долларни ташкил қилмоқда. Парвозлар кунига икки маротаба 12:05-18:00 ҳамда 23:30 - 05:15 да амалга оширилмоқда. Чипталарни компания расмий сайти  орқали ёки компания расмий авиакассаларида харид қилиш мумкин. 

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 29,6 миллиондан ошди, 936 минг киши вафот этди, 20,1 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,6 млн), Ҳиндистонда (5,0 млн), Бразилияда (4,4 млн).