Ўзбекистон тарвузлари 12 та давлатга экспорт қилинди

Бу йил Ўзбекистон қиймати 9,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 40,8 минг тонна тарвуз экспорт қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 9,7 миллион долларга тенг бўлган 40,8 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

Бу йил Германия, Литва ва Туркманистон бозорларида Ўзбекистон узумлари сотилмоқда

Республикада пишган тарвузлар 12 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган. Мазкур давлатлар орасида Қозоғистон (26,8), Россия Федерацияси (11,2) ва  Қирғиз Республикаси 2,3 минг тонна кўрсаткич билан юқори улушга эга.

 Экспорт қилинган мазкур тарвуз маҳсулотининг энг кўп улуши Қашқадарё (7,2 минг тонна),  Тошкент (5,3 минг тонна), Жиззах (5,1 минг тонна), Сирдарё (4,6 минг тонна) ва Хоразм (4,6 минг тонна ) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.