Месси, Роналду, Неймар: энг кўп даромад оладиган футболчилар - фото

Sputnik

“Forbes” журнали 2020 йилда дунёнинг энг кўп даромад олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси рейтингда биринчи ўринни эгаллади. 

Мессининг йиллик даромади 126 миллион долларни ташкил этган. Кучли учликдан “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду (117 млн доллар) ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар (96 млн доллар) ўрин олган.

Энг кўп даромад олувчи футболчилар Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.

1 / 10
Лионель Месси ("Барселона") бир йилда 126 миллион доллар ишлади.
2 / 10
Криштиану Роналду ("Ювентус") 2020 йилда 117 миллион ишлаб топди.
3 / 10
Неймар ("ПСЖ") бир ичида 96 миллионга бойиди.
4 / 10
Килиан Мбаппе ("ПСЖ") - 42 миллион доллар
5 / 10
Муҳаммед Салоҳ ("Ливерпул") - 37 миллион.
6 / 10
Пол Погба ("Манчестер Юнайтед") - 34 миллион доллар
7 / 10
Антуан Гризманн ("Барселона") - 33 миллион доллар
8 / 10
Гарет Бейл ("Реал") - 29 миллион доллар.
9 / 10
Роберт Левандовски ("Бавария") - 28 миллион доллар.
10 / 10
Давида де Хеа ("Манчестер Юнайтед") - 27 миллион доллар