ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Гастроэнтеролог-шифокор, тиббиёт фанлари доктори, Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университети профессори Алексей Буеверов ортиқча истеъмол қилиш оқибатида жигарнинг сурункали шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида гапирди.
Эксперт таъкидлашича, россияликларнинг 37 фоизи алкоголсиз ёғли жигар касаллигидан азият чекмоқда, бунинг сабаби - рационда ортиқча ёғ ва шакар туфайли юзага келади. Шунда бу ҳолатда энг хавфли - фруктоза бўлиб, у ёғлар сифатида қайта ишланади, улар асосан жигарда тўпланади ва унинг яллиғланишини оширади.
Унинг таъкидлашича, одамлар кўпинча бундай шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқатларни фойдали деб ҳисоблашади.
"Булар, масалан, шарбатлар. Уларда фруктоза энг зарарли шаклда - эритилган, тезда сўрилади ва шу сабабли дарҳол ёғларга айланиш учун қайта ишлашга ўтади", - деди Буеверов.
Шунингдек, у ортиқча истеъмол қилиш билан баъзи мевалар, хусусан, тропик мевалар жигарга зарар етказиши мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, шифокор фруктоза бўйича "мутлоқ чемпион" бўлган - асални рационга қўшишда алоҳида эътибор беришни маслаҳат берди.