Россия қирувчилари АҚШ бомбардимончисини чегарадан ҳайдаб юборди

Россия қирувчилари АҚШ стратегик бомбардимончи самолётини Беринг ва Охота денгизлари бўйлаб кузатиб қўйишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия қирувчилари АҚШ стратегик бомбардимончи самолётини Беринг ва Охота денгизлари бўйлаб кузатиб қўйишди. Бу ҳақда РИА Новости'га Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси хабар қилди.

Россия ҳаво ҳудудини назорат қилиш тизимлари давлат чегарасига яқинлашаётган объектни аниқлади. Самолётни тўхтатиш учун Россиянинг МиГ-31 ва Су-35с қирувчилари осмонга кўтарилди.

Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаво нишони сифатида – АҚШ ҲҲКга қарашли B-1В Lancer стратегик бомбардимончиси эканлигини аниқладилар.

Россия қирувчилари хорижий давлат самолётини кузатиб қўйгандан сўнг, аэродромга қайтиб келдилар.