"Росатом" раҳбари Ўзбекистонга келади

Росатом раҳбари Алексей Лихачев АЭС қурилиши борасида музокаралар ўтказиш учун яқин вақт ичида Ўзбекистонга келишини хабар қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. "Росатом" раҳбари Ўзбекистонга келишини хабар қилди. Бу ҳақида Алексей Лихачев "Эхо Москвы" радиостанцияси эфирида 14 сентябр куни хабар қилди. 

"Биз ҳозир Ўзбекистонда иккита блокли АЭС қурилишини жуда фаол муҳокама қилмоқдамиз. Мен интервьюдан сўнг у ёққа учиб кетаман", - деди Лихачев. 

Бироз олдин Ўзбекистон энергетика вазири Шерзод Ходжаев айни дамда Россия билан атом электр станцияси қуриш ҳақидаги шартнома ҳозирча имзоланмаганини, лекин музокаралар "финиш чизиғига" чиққанини хабар қилган эди. 

Россия ва Ўзбекистон 2018 йилда Атом электр станцияси қуриш ҳақида дастлабки шартномани имзолашган эди. Унга кўра Россия Ўзбекистонда умумий қуввати 1,2 ГВт бўлган "3+" авлод атом электр станцияси қуриши режалаштирилган. Келажакда ушбу АЭС қуввати 4,8 ГВтгача кучайтирилиши мумкин. 

Айни дамда Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида АЭС учун жой танланган. У ерда муҳандислик-текширув ишлари олиб борилмоқда. 2019 йил февралида имзоланган 10 йиллик концепцияга кўра, Ўзбекистонда АЭС қурилиши 2022 йилда бошланиши керак.