ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик Instagram-блогери Шаҳзода Салимжанова Туркияда ўтказилаётган Miss Aura International 2020 халқаро гўзаллик танловида иштирок этмоқда.
Танлов 13 сентябрда Анталияда бошланди ва 27 сентябргача давом этади.
Ўзбекистонлик Instagram-блогери Туркияда гўзаллик танловида иштирок этмоқда
Унда турли давлатлардан келган 28 нафар аёл иштирок этмоқда. Танловда иштирок этаётган иштирокчиларнинг суратларини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.
Ўзбекистонлик Instagram-блогери Туркияда гўзаллик танловида иштирок этмоқда
Miss Aura International ҳар йили таниқли юлдуз ва DJ’лар иштирокидаги мусиқий фестивал билан бирга ўтказилади. Бу йил Тимати, Светлана Лобода, Monatik, Тина Кароль, Вера Брежнева ва "ВиаГра" гуруҳи саҳнага чиқиши кутилмоқда.