Қаршида муқаддам икки марта судланган ОТМ ўқитувчиси пора билан қўлга тушди

Таъкидланишича, у муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этганлиги учун 2018 ва 2019 йилларда 2 маротаба судланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Қаршида абитуриентларга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган онколог ва педагог пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қорақалпоғистонда декан ўринбосари пора олаётган вақтда қўлга тушди

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти марказидаги оилавий поликлиникада онколог шифокор бўлиб ишлаш билан бир қаторда Қарши Давлат университетида ўриндошлик асосида фаолият юритиб, талабаларга сабоқ бериб келган шахс алдов йўли билан ўзгаларнинг пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлган.

У гўёки юқори лавозимда ишлайдиган танишлари борлигини рўкач қилиб, бир абитуриентни Қарши давлат Университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг доллар, иккинчи абитуриентни М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон Давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2 минг доллар, жами 7 минг доллар олган вақтида билан ушланган.

Таъкидланишича, у муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этганлиги учун 2018 ва 2019 йилларда 2 маротаба судланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.