ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Сергелида қурилаётган метро бекатлари ҳақида маълумот берди.
"Сергели" йўналишининг узунлиги 6,9 километрдан иборат. Янги йўналиш "Чоштепа", "Тошкент халқа йўли", "Сергели", "Афросиёб", "Қипчоқ" бекатларидан иборат.
"Сергели" метроси қурилиши қоплама ишлари босқичига ўтди - фото
© Минтранс Узбекистана
Ушбу кунга қадар ер ости ишлари тугатилган ва темир-бетон конструкция ишларининг 100% бажарилган, 1400 дан ортиқ темир-бетон балкалар монтаж қилинган.
"Сергели" метроси қурилиши қоплама ишлари босқичига ўтди - фото
© Минтранс Узбекистана
Айни кунларда ер усти метро линияларида темирйўл панжараларини ўрнатиш, электрлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юқоридаги бекатларда қурилиш ишлари тугатилиб, айни чоғда уларда қоплама ишлари амалга оширилмоқда.
"Сергели" метроси қурилиши қоплама ишлари босқичига ўтди - фото
© Минтранс Узбекистана