Россияда танкчи куни қандай нишонланди – видео

Екатеринбург яқинидаги Свердловский ҳарбий полигонида танкчи куни нишонланди. Тантанали тадбирни томоша қилиш учун 30 минг яқин меҳмон ташриф буюрди.
Sputnik

Ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарликнинг мураккаб элементи - 3 та 40 тонналик Т-72БЗМ танкида "сакраш ва парвоз вақтида ўқ отиш" машқини намойиш этишди.

Бундан ташқари, тарихий ва замонавий техникаларнинг махсус кўргазмаси ташкил этилди.

Танкчи куни қандай ўтгани ҳақида видеомизда томоша қилишингиз мумкин.