Ўзбекистонлик Лилиана “Коинот гўзали” танловида 3-чи ўринни эгаллади - фото

Мусобақанинг саралаш босқичида 10 та мамлакатдан вакиллар иштирок этишди. Россия, Ўзбекистон, Гамбия ва Бангладешдан келган гўзаллар финал босқичига чиқишганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. “Коинот гўзаллиги" танлови ташкилотчилари бешинчи халқаро гўзаллик танловининг натижаларини эълон қилдилар.

Коронавирус пандемияси туфайли танлов қисқартирилган онлайн форматда бўлиб ўтди.

Танловнинг биринчи ўринни москвалик Юлиана Голдман, иккинчи ўринни тюменлик Елена Станиславская қўлга киритди.

Учинчи ўрин ва “2021 Коинот учинчи гўзали” мақоми ўзбекистонлик Лилиана Шайхутдиновага берилди.

Ўзбекистонлик Лилиана “Коинот гўзали” танловида 3-чи ўринни эгаллади - фото

Лилиана 30 ёшда, у Тошкентдаги турагентликда ишлайди, маълумоти бўйича филолог.

Ўзбекистонлик Лилиана “Коинот гўзали” танловида 3-чи ўринни эгаллади - фото

Мусобақанинг саралаш босқичида 10 та мамлакатдан вакиллар иштирок этишди. Россия, Ўзбекистон, Гамбия ва Бангладешдан келган гўзаллар финал босқичига чиқишганди.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу сўнгги гўзаллик танлови эди, у бошқа ўтказилмайди.