Мигрантлар учун аванс солиқ тўловини жорий этиш таклиф қилинди

Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан меҳнат мигрантлари учун аванс солиқ тўловини жорий этиш таклиф қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатга ишлаш учун келадиган хорижликлар учун белгиланган аванс тўловини жорий этишни таклиф қилди.

Россияда мигрантларга ID-карта бериш таклиф қилинди

Бу миграция масалалари бўйича тайёрланган янги федерал қонун лойиҳасининг концепциясида келтирилган. РИА Новости хабарига асосан.

Бу солиқни тўлаш учун электрон патент зарур бўлиши кўзда тутилмоқда. Мигрантни ишга олмоқчи бўлган иш берувчилар - жисмоний, юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг шахсий кабинетларида рўйхатдан ўтишлари (эҳтимол давлат ва коммунал хизматларнинг ягона порталида) ва махсус шаклни тўлдиришлари керак.

Тизимда рўйхатдан ўтгандан сўнг, чет эл ишчи кучини жалб қиладиган иш берувчилар реестрига киритиш учун электрон шаклда аризани тўлдириш керак бўлади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида чет элликларни ишга ёллаш шартларини акс эттириш кўзда тутилмоқда: масалан, бу тоифадаги ишчилар учун ҳудуддаги ўртача иш ҳақига тўғри келадиган маош, Россия қонунларини бузганлик учун тўланмаган жарималар йўқлиги ҳақидаги маълумотлар.

Концепцияга мувофиқ, белгиланган аванс тўлови шаклида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (НДФЛ) тўланмаган тақдирда, мигрантларга 15 кун ичида солиқ тўлаш ҳақидаги хабарнома юборилади. Рад этилган тақдирда солиқ тўламаган шахс Россияда ишлаш тақиқланиши ва эҳтимол мамлакатдан депорт қилиниши мумкин.

Бундан аввал, чет элликларга шахсий маълумотлари бўлган ID-карта беришни таклиф қилингани ҳақида хабар бергандик.