Ленин мавзолейдан фойдаланиш бўйича танлов эълон қилинди

Россия Архитекторлар иттифоқи Ленин мавзолейидан фойдаланиш ғоялари бўйича танлов эълон қилди - жамиятда бунга бир-бирига мутлақ қамама-қарши бўлган фикрлар билдирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Москва марказида Қизил майдонда жойлашган Ленин мавзолейидан қандай мақсадларда самарали фойдаланиш мумкин? Ушбу мавзуда турли хил ғояларни жамлаш мақсадида Россия Меъморлар Иттифоқи (Союз Архитекторов) танлов эълон қилди. 

Танлов матнида айтишига кўра, бе ерда ҳеч қандай сиёсий мотив йўқ, масад фақат ғоялар банки яратиш. Танлов шу кунларда бўлиб ўтаётган "Зодчество" фестивали доирасида эълон қилинган. 

Меъморлар Иттифоқининг ўзи эса - мавзолейдан Владимир Лениннинг танаси олиб чиқиб кетилганидан сўнг ушбу бинони Шусев номидаги меъморчилик музейи филиалига айлантиришни таклиф қилган. Иттифоқ раҳбари Николай Шумаков айтишига қараганда, ушбу бино Шусев лойиҳаси асосида қурилган ва бу ерда  1924 - 1925 йиллар совет архитектурасига бағишланган экспонатлар қўйиш мумкин.

Ленин мавзолейдан фойдаланиш бўйича танлов эълон қилинди

Ушбу хабарларни Россия коммунистик партияси етакчиси Зюганов кескин танқид қилди. Сиёсатчи айтишига қараганда ушбу танлов эълон қилиниши - ҳеч нарсага асосланмаган иғво холос. 

"Ҳамма ўзича тентак бўлади. Қизил Майдон ҳам Ленин мавзолейи ҳам бизнинг тарихий бойлигимиз. улар жуда кўп нарсани кўрган. Шу ердан жангчилар саф тортиб ўтиб кейин фашистлар билан урушга кирган. Улар бизнинг ота-боболаримиз қаҳрамонлиги тимсолидир. Давлат рамзини бузишга уринаётган ҳар қандай ҳаракат - ҳеч қандай маънавий асосга ва меъмория қадариятга эга эмас. Ўз тарихингизни ҳурмат қилинг", - деди Зюганов. 

Эслатиб ўтамиз, Ленин мавзолейи ЮНЕСКО рўйхатига қиритилган тарихий объект бўлиб унинг ташқи ва ички кўриниши жиддий ўзгартирилиши мумкин эмас. Россия ҳукумати ёки коммунистик партия раҳбарияти томонидан Лениннинг жасадини қабристонга кўчириш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилингани ҳам йўқ. 

Ленин мавзолейдан фойдаланиш бўйича танлов эълон қилинди