ФВВ тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этди

Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Куанишбай Акимов ҳамда Хоразм вилояти ФВБ Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Жаббаров вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Куанишбай Акимов  ҳамда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Жаббаров  вафот этган.

Шу кунга қадар ушбу ходимларнинг коронавирус  билан хасталаниб, шифохонага ётқизилганлиги маълум бўлган эди.

Подполковник Куанишбай Акимов 20 йилдан ортиқ муддат давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилиб келган.

ФВВ тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этди

Майор Дониёр  Жаббаров ҳам вазирлик тизимида 2005 йил апрель ойидан буён турли лавозимларда хизмат қилган.

ФВВ тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этди

Таъкидланишича, улар халқнинг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ушбу касалликни юқтириб олганлар.

Вазирлик уларнинг вафоти муносабати билан марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этган.