Доллар ва евро яна кўтарилди – валюта курслари

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,16 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 15 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,16 сўмга кўтарилиб, 10 295,33 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 32,26 сўмга ошди ва 12 194,82 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 1,37 сўмга юқорилаб, 137,37 cўмни ташкил қилди.