Минг нафарга яқин ўзбекистонликлар Ростовдан ватанга жўнади

Поезд жўнаб кетгандан сўнг лагерь тўлиқ дезинфекция қилинган. Ҳозир яна 500 нафарга яқин мигрантларни рўйхатга олиш ва жойлаштириш амалга оширилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ростов вилояти Каменск-Шахтинск шаҳридаги лагерда жойлаштирилган 900 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари куни кеча ватанига жўнаб кетди.

Республика фуқаролари учун махсус поезд ташкил этилган.

Минг нафарга яқин ўзбекистонликлар Ростовдан ватанга жўнади

“Бугун Ўзбекистонга 930 киши жўнаб кетди”, - дея маълум қилган РИА Новости суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, поезд жўнаб кетгандан сўнг лагерь тўлиқ дезинфекция қилинган.

Минг нафарга яқин ўзбекистонликлар Ростовдан ватанга жўнади

Аввалроқ Ростовда қолиб кетган ўзбекистонликлар учун янги вақтинчалик лагерь қуриб берилгани хабар қилинган эди.