Булунғурда йўлда маст ётган ёш йигитни машина босиб кетди

Ҳайдовчи йўлнинг ўртасида маст ҳолда чопонга ўраниб ётган 20 ёшли А.Э.ни устидан босиб ўтган. ЙТҲ оқибатида ёш йигит шифохонада вафот этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида  йўлда ётган 20 ёшли йигитни “Нексия” босиб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Жиззахда Lacetti катта тезликда авария содир қилди ва ёниб кетди

Ҳодиса 11 сентябрь куни соат 5:30 ларда туман ҳудудидан ўтган 4М 503 автомобиль йўлининг 4-километрида содир бўлган. 30 ёшли “Нексия” автомобили ҳайдовчиси М.А. йўл қатнов қисмининг ўртасида маст ҳолда чопонга ўраниб ётган пиёда 20 ёшли А.Э.ни устидан босиб ўтган.

Натижада 20 ёшли А.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.