ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Афғонистон шарқидаги Каписа провинциясида жангарилар ҳужуми оқибатида беш нафар полиция ходими ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда Tolo News телеканали минтақа полиция бошлиғи вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлардан бири жиноят қидирув терговчиси. Ҳужум қилганлар “Толибон”* радикал ҳаракат жангарилари экани айтилмоқда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти