Фарғона водийси аҳолисига газ ва электр таъминоти ҳажми оширилади - Энергетика вазирлиги

Хабарда 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми ҳақидаги маълумот ҳам келтириб ўтилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Энергетика вазирлиги Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида газ ҳамда электр таъминоти ҳажми оширилишини маълум қилди.

Энергетика вазирлиги: Тожикистонга газ етказиб бериш давом этмоқда

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати махсус штаб истеъмолчиларни 2020—2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилиш мақсадида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлганини хабар қилди.

Хабарда 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми ҳақидаги маълумот ҳам келтириб ўтилган.

Унга кўра, Андижон вилояти истеъмолчилари учун табиий газ 5,4 фоизга, суюлтирилган газ 70,8 фоизга ва электр энергияси 10,5 фоизга;

Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергиясини етказиб бериш бўйича битим имзолади

Фарғона вилояти истеъмолчиларига табиий газ 16,4 фоизга, суюлтирилган газ 48,6 фоизга, электр энергияси 11,2 фоизга;
Наманган вилояти истеъмолчиларига табиий газ 23,6 фоизга, суюлтирилган газ 52 фоизга ва электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.

Энергетика вазирлигининг хабарида водий вилоятларида электр энергияси, суюлтирилган газ ва табиий газ билан аҳолининг умумий таъминланганлик даражаси ҳақидаги туманлар кесимидаги ахборот берилмаган. Фоиз кўрсаткичида ушбу ўзгаришлардан кейин аҳолининг энергетика ресурслари билан таъминланганлик даражаси қандай бўлиши ҳақида маълумот йўқ.