ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Ўзбекистонда умумий ҳисобда 6 мингга яқин гиёҳвандлар Ички ишлар органлари рўйхатида туради. Бу ҳақида Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов Сенатда бўлиб ўтган "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги қонун муҳокамасида.
"Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, ҳозирги даврда гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилувчи 5 минг 889 нафар ёшлар ҳисобда турибди. Асосий қисми – Андижон вилоятида 1232 нафар, Фарғона вилоятида 1093 нафар ва Тошкент шаҳрида 1188 нафар. Қолган вилоятларда 500-600 нафар ёшлар ҳисобда турибди", - дейди Икромов.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ёшлар орасида анъанавий гиёҳвандлик воситаларидан воз кечиб, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори моддаларни истеъмол қилиши кўпаймоқда. Хусасан, янги пайдо бўлган "Тропикамид" истеъмол қилиш ва бунинг оқибатида оғир жиноятлар содир этиш ҳолати кўпаймоқда.
Ушбу қонун муҳкамасида сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев Республикада наркологлар етишмаслик муаммоси ҳақида гапирди. Ҳожибоев айтишига кўра, бугунги кунда мавжуд 506та штатдан 435таси банд, холос. Наркологлар етишмовчилиги энг кўп Навоий вилоятида (таъминланиш - 33%), Сирдарё вилоятида (47%) қайд этилган