Путин ва Лавров Сербия президентидан узр сўрашди

Асосийси - миллатлар орасидаги яхши муносабатлар: Мария Захарованинг Фейсбукдаги пости учун Россия президенти ва ташқи ишлар вазири Сербия президентидан кечирим сўрашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳамда ТИВ раҳбари Сергей Лавров Сербия президентидан Александр Вучичдан узр сўрашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Биз жуда яхши телефон суҳбати ўтказдик. Президент Путин ҳеч қачон мендан кечирим сўрамаган эди. Вазир Лавров ҳам, лекин Захарованинг постидан сўнг улар сўрашди. Менинг ўзим бу ҳақида ҳеч нарса деган бўлмасам ҳам. Муносабатларимиз жуда яхши деб ўйлайман", - деди Вучич миллий телеканал эфирида. 

Гап шундаки бир неча кун олдин Сербия президенти Вашингтонда Дональд Трамп қабулида бўлган эди. Шундан сўнг ОАВларда Дональд Трамп ўз кабинетида стол ортидаги креслода ўтирган Александр Вучич эса унинг қаршисида стулда ўтирган фаотосуратлари тарқалган эди. Мария Захарова ушбу ҳолат АҚШ президентини "ўзини катта тутишини" англатади деб, машҳур "Асосий инстинкт" фильми саҳнасига ўхшатган эди, лекин ҳазил пост кўпчилликка маъқул бўлмади. Жумладан Сербия президентига ҳам.