ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Қандай беморларга уй шароитида даволаниш учун кислород концентраторлари ҳамда пульсоксиметрлар вақтинча берилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга АОКАда бўлиб ўтган амжуманда Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус штаб аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.
“СОVID-19 инфекциянинг оғир турини ўтказган беморлар, касалхонадан чиққанларидан кейин ҳам организмини тиклашларига вақт керак бўлади. Уларни уй шароитида сифатли соғломлаштиришни ташкил этиш ҳамда ногиронликнинг олдини олиш мақсадида, ССВ беморларга вақтинчалик фойдаланишга кислород концентратори ва пульсоксиметрларни беришга қарор қилди”, - дейилган хабарда.
Дастлаб ускуналар беморга 7 кунга берилади ва унинг натижалари даволовчи шифокор томонидан ўрганилади. Бемор натижаларига кўра шифокор ускуналардан фойдаланишда давом этиш ёки уларни бошқа беморларга йўналтириш ҳақида қарор қилади.
Беморларга кислород концентратори ва пульсоксиметрлар бериш тартиби, уларни мониторинг қилиш ва бошқа мезонлар ССВннинг 8 сентябрь куни эълон қлиинган №234 буйруғида батафсил айтиб ўтилган.