Ўйин давом этмоқда. ЕИда Беларусга қарши санкциялар блокланди

Нима сабабдан "беларус революцияси" бўғилиб қолди - чунки ҳаддидан ошган қўзғолончиларни - аниқроғи польша ва литвалик сиёсатчиларни Европанинг кўплаб мамлакатлари қўллаб қувватламаяпти.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Bloomberg хабариг кўра, Европа Иттифоқининг айрим аъзолари томонидан Беларусга қарши киритилиши мумкин бўлган санкциялар блоклаб қўйилган. ЕОИИ институти директори Владимир Лепехин Sputnik радиоси эфирида ушбу вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Бадавлат буржуйчалар ва айтишникларга ҳокимият керак бўлиб қолди - Лукашенко

Bloomberg айтишига қараганда, Евроиттифоқ томонидан Беларусга қарши санкциялар киритилишини Кипр блоклаб қўйган. Хабарда айтилишича, Кипр ушбу қадамни қўйишда ўз манфаатларини кўзлаган. Хусусан ушбу у ЕИ санкциялар рўйхатига Кипр иқтисодий ҳудудида табиий газ қазиб олиш ишларида иштирок этган 7та турк компаниясини ҳам киритишни талаб қилган. 

Беларусга қарши санкциялар киритиш учун ЕИнинг барча 27 давлати розилиги керак. 

ЕОИИ институти директори Владимир Лепехин фикрига кўра, Европа Иттифоқи қарорларида узоқ вақтдан бери якдиллик йўқ. 

"Биз Европанинг икки йирик  давлати - Франция ва Германия бу масалада ўз нуқта назарларини аллақачон ўзгартиришининг гувоҳи бўлдик. Улар иқтисодий санкциялар киритишга умуман қарши. Демак Европада - ихтилоф юзага келган.

Беларусда бўлаётган воқеаларни Польша, Литва каби давлатлар Британия ва Вашингтон эмас бир қатор америкалик демократлар (Жорж Сорос тарафдорлари)  кўмагида амалга оширмоқда. Беларусга ҳужум қилаётганлар, Россияга ва Беларусга қарши санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Лекин сўнгги вақтда уларни барча қўлаб-қувватламаяпти. Ўйин давом этмоқда. Олдинги якдиллик ва қўшимча санкциялар эълон қилинмаяпти.

Нима сабабдан "беларус революцияси"нинг давом этиш имкони йўқ? Чунки ҳаддидан ошган қўзғолончиларни - аниқроғи польша ва литвалик сиёсатчиларни Европанинг кўплаб мамлакатлари қўллаб қувватламаяпти. Революция тўхтаб қолмоқда, уни куч ишлатиш босқичига ўтказишнинг имкони бўлмаяпти. Россия Беларусга ёрдам беришни ваъда берди. Буни Ғарбда ҳамма тушунади. ", – деди Лепехин.

Олдин ЕИ Беларусда бўлиб ўтган президент сайловларини ҳалол ва одилона эмас деб атаган эди ва уларнинг натижасини тан олишдан воз кечган эди. Ундан ташқари ЕИ раҳбарлари Минскка қарши индивидуал санкциялар киритишга келишиб олишди. Эстония Литва ва Латвия 30 нафар Беларус мансабдорларига нисбатан ўз мамлакатига киришга таъқиқ қўйишди. Еврокомиссия кириш таъқиқланган Беларус мансабдор шахслари рўйхатини кенгайтиришни ваъда берди.