ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Кеча 9 сентбярь куни соат 18:30 ларда М-39 "Тошкент - Термез" йўлининг Жиззах ивлояти Шароф Рашидов туманидан ўтган қисмида ЙТҲ содир бўлди деб хабар қилмоқа Тергов департаменти.
М-39 автомобиль йўлининг 997 километрида “Lacetti” русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир “Lacetti” русумли автомашинанинг чап ён томонига урилиб, йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Kia” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган “Lacetti” автомашинасида ёнғин келиб чиққан, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ҳодиса жойда вафот этган, қолган 3 нафар йўловчилар тиббий муассасасига ётқизилган.
Иккинчи “Lacetti” йўл четига чиқиб кетган, машина ҳайдовчиси ва йўловчи тан жароҳатлари олмаган. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган “Kia” юк автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.
ЙТҲ тафсилотлари аниқлаштирилмоқда, воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.