Американинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари майдони 881 минг гектарга етди. У 2018 йилда ўрнатилган рекорддан ҳам юқори. Ўшанда олов 793 минг гектар ўрмонни нобуд қилган эди.
Ўтган саккиз ой давомида кучли ёнғинлар натижасида 3 300 тадан зиёд иншоот вайрон бўлди. 8 киши табиий офат қурбонига айланди.
Ўтган якшанба куни Лос-Анжелесда ҳаво ҳарорати 49,4 даражагача кўтарилди. Бу шаҳар тарихидаги энг юқори кўрсатгич.