Чет элга чиқишда тақиқ борлигини текшириш учун янги тизим ишга тушди

Телеграм бот орқали республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистонда чет элга чиқишда тақиқ борлигини текшириш учун янги тизим ишга тушди. Бу ҳақда Ташқи миграция агентлиги хабар қилмоқда.

“Қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган @mibuzbot телеграм бот орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин”, - дейилган хабарда.

Мазкур телеграм ботда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.