ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда яна кучли ёнғин юз берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, автомобиль шиналари ва мойлари сақланадиган омборга ўт кетган.
“Ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда, уларга армия вертолётлари ёрдам бермоқда”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Байрут шаҳрида 4 август куни ҳам даҳшатли портлаш юз берган эди. Портлаш Байрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси сабаб юзага келган. Портлаш оқибатида 190 киши қурбон, олти мингдан зиёд киши эса жароҳат олган.