Арманистон бош вазири ЕОИИда чегаралар очилишини муҳокама қилишни таклиф қилди

Никол Пашинян арман томони буни ЕОИИ доирасида муҳокама қилиш ташаббусини билдирганини қўшимча қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян ЕОИИ мамлакатлари ўртасида чегараларни очиш масаласини кўриб чиқиш фурсати келганини маълум қилди.

Ўзбекистон сентябрда Россия билан авиақатновларни тиклаши мумкин – Юсупалиев

Унинг сўзларига кўра, умумий эпидемиологик вазият бу масалани кўтаришга имкон беради.

“... ҳозир умумий эпидемиологик вазият ва уни тушуниш буни ЕОИИ доирасидаги муҳокамалар масаласи бўлишига, қандай ва қандай жадвалларда бу вазиятдан чиқишимиз мумкинлигини тушунишга уринишга имкон беради”, - деди у ҳукумат йиғилишида.

Пашинян арман томони буни муҳокама қилиш ташаббусини билдирганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.