Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи мақомини бериш қачон кўриб чиқилади

Евроосиё иқтисодий иттифоқ давлатлари раҳбарлари Ўзбекистонга кузатувчи давлат мақомини бериш масаласини йил охирида кўриб чиқади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. ЕОИИ давлатлари раҳбарлари Ўзбекистонга кузатувчи давлат мақомини бериш масаласини йил охиридаги Евроосиё иқтисодий олий кенгаши йиғилишида кўриб чиқади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раисининг ёрдамчиси Ия Малкина онлайн брифинг давомида маълум қилди.

“Анъанавий равишда Олий давлат кенгаши йил охирида йиғилиш ўтказади, биз режалаштиряпмизки, бу йил мазкур анъана бузилмайди. Жумладан ўйлаймизки, Евроосиё иқтисодий иттифоқида Ўзбекистонга кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи ҳам давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқилади”, - деди Малкина.

Ўзбекистон нима учун ЕОИИ билан иноқлашмоқда - иқтисодчи фикри

Сентябрь бошида ЕИК Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини тақдим этиш масаласини кўриб чиқди.

Сал олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенкога мамлакатга кузатувчи-мақомини тақдим этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Олий Мажлис сенати Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомида иштирок этиш қарорини маъқуллаган эди.

ЕОИИ тўғрисидаги Шартноманинг 109-моддасига мувофиқ, кузатувчи давлат вакиллари, қарор қабул қилиш ҳуқуқисиз Иттифоқ органлари йиғилишларида таклифнома асосида қатнашишлари ва махфий характерга эга бўлмаган қабул қилинган ҳужжатларни олиш ҳуқуқига эгадирлар.