ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Қозоғистонлик волонтёрлар Нур-Султонда тўртта зўрланган дайди кучук ва мушукларни аниқлашгани ҳақида маълум қилишди. Жониворларнинг тўрттаси жинсий аъзоларида йиртилишлар билан ветеринария клиникасига олиб борилган.
Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.
Сешанба куни волонтёрлар тўртта ит устида жинсий характердаги зўравонлик амалга оширилгани фактини тасдиқловчи тиббий хулосани қўлга киритганлар.
"Жониворлардан бирида қон кетиш кузатилаётган эди. Уни зудлик билан клиникага олиб бордик. 7 сентябр куни яна учта итни клиникага етказдик ва полицияга мурожаат қилдик. 8 сентябр куни изолятордаги тўртала ит устидан жинсий характердаги зўравонлик амалга оширилгани тўғрисидаги фактни тасдиқловчи тиббий хулосани қўлга киритдик. Ўша куннинг ўзидаёқ "Астана Ветсервис" раҳбариятини юз берган шафқатсизлик ҳақида оғзаки огоҳлантирдик. Эртаси куни ёзма шаклда огоҳлантириш йўлладик", – дейилади хабарда.
Ветеринарларнинг маълум қилишича, тўртала ит олган жароҳатлар бир хил. Шикастлар бир неча кун фарқи билан етказилган. Хабарда айтилишича, жониворлар ушбу изоляторда анчадан буён сақланиб келади. Волонтёрлар ушбу иш албатта ўз якунига етказилишига умид билдирганлар. Волонтерларнинг фикрича, итлар устидан зўравонлик, чамаси доимий характер касб этади ва пул топиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.